Бугун ғирт бекорчиликдан ўтириб, Firefox учун ўзбек(кирилл) имло луғатини текширувчи plugin ясаб кўрдим. Ундан фойдаланиш учун мана бу ерни босинг :) Пайдо бўлган ойнада розилик тугмасини босинг. Firefox қайта ишга тушгандан кейин матн териладиган ихтиёрий майдонда нотўгри терилган сўз устида сичқончанинг ўнг тугмасини босасиз ва Check Spelling ни танлайсиз, яна бир марта босиб, Languages-да Uzbek ёзувини танланг ва қуйидагича манзара пайдо бўлади.
Табриклайман, энди сиз хатосиз ёзиш имконига эгасиз)))
п.с. Ушбу плугин бета бўлганлиги учун, унинг камчиликлари бор, уларни тез орада бартараф қилишга харакат қиламиз ;)